Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паркентда шерлар қурбони бўлган қоровул иши бўйича суд ҳукми ўқилди
Ҳайвонот боғи раҳбари меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузган деб топилди.
Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги хусусий ҳайвонот боғида уч бош шер ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган қоровул иши бўйича суд ҳукми ўқилди.
Ҳодиса 2024 йил 17 декабрь куни содир бўлган эди. Уч бош шер эшик очиқ қолдирилганидан фойдаланиб, қафасни тарк этган. Сўнгра уларни қафасга қайтармоқчи бўлган қоровулга ташланган. 1980 йилда туғилган эркак ҳодиса жойида жони узилган эди.
Ҳайвонот боғи ходимлари 2 бош шерни ухлатувчи дори воситасини қўллаб, қафасга қайтарган. Яна бир шер маҳаллий овчи томонидан отиб ўлдирилган.
Ҳодиса юзасидан хусусий ҳайвонот боғи директорига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган эди.
Судланувчи Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Қамоққа олиш эҳтиёт чораси бекор қилиниб, суд залида озод этилди.
Мавзуга оид:
Мавзуга оид
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
11:09 / 02.06.2026
Самарқандда электроцикл каналга қулаши оқибатида 4 нафар бола ҳалок бўлди
08:25 / 21.05.2026
Паркентда давлат ерини ноқонуний сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди
09:24 / 02.04.2026