Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мелиорация бўйича дастурларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг «Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Фото: Getty images
Ҳужжат билан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда қуйидагилар меъёрлари белгиланган:
- мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ҳудудий ва манзилли дастурларни шакллантириш, ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- дастурларга киритиладиган объектлар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;
- тугалланган объектларда ишларни қабул қилиб олиш.
Мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш Ўзбекистон ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилади.
Мелиорация объектларини тизимли таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари (мелиорация объектларининг лойиҳавий параметрларини таъминлаш, шунингдек турли ўсимлик ва буталардан тозалаш, ён томонлардаги эрозияни тиклаш, ювиш, иншоотлар ва ўрнатилган конструкцияларни таъмирлашга йўналтирилган ишлар) Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган манзилли дастур асосида амалга оширилади.
Келгуси йил учун ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ҳар йили 15 январга қадар вилоят ва туман ишчи гуруҳлари тузилади.
Мавзуга оид
15:07 / 08.12.2025
Нотариусликка талабгорлар учун мажбурий ўқув курслари тартиби тасдиқланади
15:43 / 03.12.2025
Олий таълим тизими фаолиятини тартибга солувчи янги низом қабул қилинади
09:37 / 02.12.2025
Стационар беморларни бошқа тиббиёт муассасасига бепул ўтказиш тартиби жорий этилди
12:24 / 29.11.2025