Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 14:46 / 22.10.2025
4347
1 дақиқада ўқилади
Шота Руставели кўчасида 4 та автобус йўналиши қайта ишга тушди
2025 йил 22 октябрдан бошлаб Шота Руставели кўчасидаги марказий автобус йўлаги (BRT) орқали 2-, 18-, 45- ва 94-сонли автобус йўналишлари ҳаракати қайта йўлга қўйилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Бу йўлак орқали ҳаракат қилаётган автобусларга устуворлик берилади. Лойиҳанинг асосий мақсади — жамоат транспорти ҳаракатини енгиллаштириш, тирбандликларни камайтириш ва йўловчилар учун қулай ҳамда хавфсиз шароит яратишдир.
Йўловчилар учун эслатмалар:
- автобуслар йўлнинг ўрта қисмидаги махсус йўлакда ҳаракатланади;
- платформага фақат белгиланган пиёдалар ўтиш жойлари орқали чиқинг;
- автобус тўлиқ тўхтаганидан кейингина эшикка яқинлашинг;
- аввал кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болали йўловчиларга йўл беринг.
Ҳайдовчилар учун эслатмалар:
- марказий автобус йўлаги (BRT) фақат автобуслар учун мўлжалланган;
- бу йўлакда бошқа транспорт воситалари ҳаракатланиши ва тўхташи қатъиян тақиқланган;
- чапга бурилиш ва ортга қайрилиш ҳар икки йўналишда ҳам мумкин эмас.
Мавзуга оид
17:45 / 30.01.2026
Фарғона шаҳрига Хитойдан 24 та автобус олиб келинди
12:26 / 26.01.2026
Бухоро шаҳрида ҳам автобусларда нақд пул қабул қилиш тўхтатилади
11:43 / 22.01.2026
Тошкентда ноқулай об-ҳаво: автобус интерваллари узайиши мумкин
11:34 / 22.01.2026