Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ва Си АҚШ ва ХХР ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш ниятида
АҚШ президенти Доналд Трамп ва Хитой раиси Си Жинпинг Жанубий Кореянинг Пусан шаҳридаги музокаралар олдидан ўз мамлакатлари ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш ва Вашингтон билан Пекин ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришни исташини баён этди. Бу ҳақда икки сиёсатчи 30 октябр куни маълум қилди.
Трамп Сини “кўп йиллик дўст” ва “улкан мамлакатнинг буюк етакчиси” деб атади. Унинг таъкидлашича, АҚШ ва Хитой ўртасида “узоқ муддатли ажойиб муносабатлар” ўрнатилишига умид бор.
“Биз маълум муҳокамаларни ўтказамиз. Ўйлайманки, кўп масалалар бўйича аллақачон келишиб олганмиз ва ҳозир яна кўпроқ масалада келишувга эришамиз”, — деди АҚШ президенти.
Си Жинпинг эса ўз навбатида “дунёнинг энг йирик икки иқтисодиёти ўртасида вақти-вақти билан тортишувлар пайдо бўлиши табиий” эканини қайд этди ҳамда “Хитой ва АҚШ ҳамкор ва дўст бўлиши керак”, деди. “Мен доимо Хитойнинг ривожланиши сизнинг ‘Американи яна буюк қилиш’ ғояларингиз билан қадамма-қадам боради, деб ишонаман”, — дея қўшимча қилди Си.
У, шунингдек, яқин кунларда АҚШ ва Хитой делегацияларининг иқтисод ва савдо бўйича музокаралари бўлиб ўтганини айтди. “Асосий муаммоларимиз ечимини топиш борасида улар базавий консенсусга эришди”, — деди ХХР раиси.
Си Жинпинг Ғазо секторидаги ўт очишни тўхтатиш ва Таиланд ҳамда Камбоджа ўртасидаги можарони тартибга солишга қўшган ҳиссаси учун Трампга миннатдорлик изҳор этди. У сўзининг давомида Пекин бутун дунёдаги турли минтақаларда тинчликка интилишини таъкидлади.
АҚШ ва Хитой раҳбарлари журналистлар саволларига жавоб бермади. Кириш сўзларидан сўнг музокараларнинг ёпиқ қисми бошланди.
Мавзуга оид
20:52
Трамп NBA финалида ҳуштакбозликка учради
20:27
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
09:13
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
22:26 / 07.06.2026