Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мопслар ва булдоглар яқин 10 йил ичида йўқолиб кетиши мумкин
Қайд этилишича, одамлар кўпинча уй ҳайвонларини оила аъзоси сифатида қабул қилмоқда ва уларга ўзлари истеъмол қиладиган таомларга ўхшаш озуқа беришмоқда.
Фото: Getty images
Мопс, француз ва инглиз булдоги каби ит зотлари генетика билан боғлиқ муаммолари сабабли яқин 10 йил ичида йўқолиб кетиши мумкин, деб ёзмоқда The New York Post газетаси.
“Мопс ва булдог каби “дизайнерлик итлари” зотлари ясси тумшуқ, ташқарига чиқиб турадиган кўзлар ва қатламли терига эга тарзда олинган бўлиб, бу уларда инфекциялар хавфи, ҳаракатланишнинг ёмонлашиши ва нафас олишда қийинчиликларга олиб келиши мумкин”, дейилади мақолада.
Қайд этилишича, наслчилар ушбу анатомик камчиликларни насл олишнинг янги стандартлари орқали тўғрилашга ҳаракат қилмоқда. Нашрнинг ёзишича, олимлар «Туғма соғлиқни баҳолаш» тизимини ишлаб чиққан бўлиб, у итларни ташқи кўриниш ва қатламли тери, ясси тумшуқ, ташқарига чиқиб турувчи кўзлар ва нотўғри тиш тузилиши каби анатомик хусусиятлар бўйича баҳолайди.
Янги талабларга кўра, насл олувчилар фақат саккиз баллдан юқори баҳолашдан ўтган итларни кўпайтириши мумкин бўлади. Беш йил ичида мезонлар янада қатъийлашади, 10 йилдан кейин эса минимал балл 10 бўлади, деб ёзади газета.
Аввалроқ ABC News телеканали одамлар кўпинча уй ҳайвонларини оила аъзоси сифатида қабул қилаётгани ва уларга ўзлари истеъмол қиладиган таомларга ўхшаш озуқа бераётгани ҳақида хабар қилганди. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ит ва мушуклар рационининг ўзгариши уларнинг яшаш тарзи ва генетикасига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.
Мавзуга оид
18:40 / 07.08.2025
Ҳайвонларни мажбурий рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун бир йилдан кейин кучга киради
18:52 / 06.08.2025
Ит, мушук, қорамол ва бошқа ҳайвонларни рўйхатга олиш талаблари белгиланди
20:05 / 07.06.2025
АҚШ стартапи бўлажак фарзанднинг кўз ранги, бўйи ва ақл даражасини танлашни таклиф қилди
18:33 / 09.05.2025