Ўзбекистон | 19:17
1479
1 дақиқада ўқилади

Олий суд ва Судялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди

Сенатнинг навбатдаги мажлисида Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Фото: Олий Мажлис Сенати

Қабул қилинган қарорга мувофиқ, Маликахон Қаландарова судялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, шундан беш йил муддатга Олий суд раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси этиб сайланди.

Шунингдек, Аброрхон Акрамов, Жаҳонгир Жўраев, Носир Зайнобидинов, Мансурбек Қурбонов, Жамоладдин Қурёзов, Ўктам Мамадиев, Шуҳрат Муллажонов, Умида Нишонова ва Одилжон Турдиев ўн йиллик муддатга Олий суд судяси лавозимига сайланди.

Бошқа ишга ўтгани муносабати билан О.Исмоилов Олий суд раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимидан, Т.Мирзаев, М. Эшимбетов, Б. Эргашев, шунингдек, ўз аризасига биноан А.Бекманов Олий суд судяси лавозимидан озод этилди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид