Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Икки ўзбек гроссмейстери мукофот пуллари бўйича дунё топ-10лигига кирди
2025 йил якунларига кўра, ўзбекистонлик гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров халқаро мусобақалардаги муваффақиятли иштироки орқали жами 711 766 АҚШ доллари миқдорида расмий мукофот пули қўлга киритди. Икки шахматчи Chess.com тузган “энг кўп мукофот пули ишлаб топган шахматчилар” рейтингида топ-10дан ўрин олди.
Фото: Tata Steel Chess
2025 йил давомида Нодирбек Абдусатторов 16 та нуфузли халқаро турнирда иштирок этиб, жами 361 811 доллар мукофот пули ишлаб топган. Унинг бир турнирдаги энг юқори индивидуал ютуғи 85 000 долларни ташкил этган.
Жавоҳир Синдоров эса 11 та халқаро мусобақада қатнашиб, умумий ҳисобда 349 955 доллар даромад қайд этган. Унинг энг йирик ютуғи FIDE World Cup мусобақасидаги ғалабаси бўлиб, мазкур турнир учун 120 000 доллар мукофот пули берилган.
Ҳисоб-китобларга кўра, икки гроссмейстернинг 2025 йилдаги умумий мукофот пуллари 711 766 долларга тенг.
Маълум қилинишича, келтирилган суммалар фақат халқаро турнирлардаги расмий мукофот пулларини ўз ичига олади. Унга ҳомийлик шартномалари, реклама ва тижорий ҳамкорлик даромадлари, давлат мукофотлари ва бир марталик бонуслар, стипендиялар ҳамда грантлар, клуб ёки терма жамоа маошлари киритилмаган.
Мавзуга оид
20:20 / 01.02.2026
Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess турнири чемпиони бўлди
22:55 / 30.12.2025
Нодирбек Абдусатторов Блиц бўйича жаҳон чемпионатида иккинчи бўлди
22:15 / 21.12.2025
Ўзбекистон ёш шахматчилари жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади
13:57 / 12.12.2025