Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон Саудия Арабистонига 8000 аскар юборди
Покистон янги ҳужумлар содир бўлган тақдирда Саудия Арабистони Қуролли Кучларини қўллаб-қувватлаш учун катта жанговар кучларни жўнатган.
Фото: WASEEM KHAN/REUTERS
Покистон ўзаро мудофаа шартномаси доирасида Саудия Арабистонига 8000 нафар ҳарбий хизматчи, қирувчи самолётлар эскадрильяси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини юборди, гарчи Исломобод Эрон билан можарода асосий воситачи сифатида иштирок этаётган бўлса-да. Бу ҳақда Reuters мамлакат ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Агентлик суҳбатдошларига кўра, Покистон янги ҳужумлар содир бўлган тақдирда Саудия Арабистони Қуролли Кучларини қўллаб-қувватлаш учун катта жанговар кучларни жўнатган.
Журналистлар Покистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро мудофаа шартномаси ҳужум содир бўлган тақдирда бир-бирига ёрдам беришга мажбур қилишини эслатди. Покистон мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Асиф аввалроқ бу Саудия Арабистонини Покистоннинг «ядровий соябони» остига қўйиши ҳақида гапирган эди.
Манбаларнинг таъкидлашича, Покистон апрель ойи бошида Саудия Арабистонига юборилган 16 га яқин самолётдан иборат тўлиқ эскадрильяни, асосан Хитой билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган JF-17 қирувчи самолётларини жойлаштирган. Шунингдек, иккита дрон эскадрильясини юборган.
Бундан ташқари, Покистон Саудия Арабистонига Хитойнинг HQ-9 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини юборди. Жўнатилган барча ускуналарга покистонлик ходимлар хизмат кўрсатади ва Саудия Арабистони томонидан молиялаштирилади.
Агентлик суҳбатдошларининг аниқлик киритишича, Покистон томонидан Саудия Арабистонига юборилган барча ҳарбий хизматчилар асосан маслаҳат ва ўқув вазифаларини бажаради. Улар Покистон қўшинлари аллақачон мамлакатда эканлигини эслатди.
Бундан ташқари, манбалардан бирининг журналистларга айтишича, қўшма шартнома Саудия Арабистонида 80 минг нафаргача покистонлик ҳарбий хизматчиларни ва ҳарбий кемаларини жойлаштиришни ҳам назарда тутади.
Аввалроқ Financial Times ўз манбаларига таяниб, Саудия Арабистони ҳукумати иттифоқчиларга Яқин Шарқ мамлакатлари ва Эрон ўртасида ҳужум қилмаслик тўғрисидаги пакт ғоясини таклиф қилгани ҳақида хабар берган эди. Мос модель сифатида Совуқ уруш даврида Европадаги кескинликни камайтиришга муваффақ бўлган Ҳелсинки келишувлари кўриб чиқилади.
Араб дипломатларидан бирининг фикрича, бундай пактни аксарият араб давлатлари, шунингдек, Эроннинг ўзи қабул қилган бўларди, унинг сўзларига кўра, Эрон узоқ вақтдан бери минтақа ўз ишини ўзи бошқариши кераклиги ҳақидаги ғояни АҚШ ва Ғарбга етказишга ҳаракат қилмоқда.
Мавзуга оид
23:16 / 18.05.2026
АҚШ Эроннинг келишув бўйича янги таклифини «етарли эмас» деб ҳисоблади
22:24 / 18.05.2026
Эрон ФИФАдан АҚШда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш кафолатини олди
09:20 / 18.05.2026
Axios: Куба Россия ва Эрондан жанговар дронлар сотиб олган
21:37 / 17.05.2026