Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Россия президенти Владимир Путин Кремлда Германиянинг собиқ канцлери Герхард Шрёдер билан учрашув ўтказди. Учрашув яккама якка форматда бўлиб ўтгани маълум қилинган, аммо суҳбат мазмуни ошкор этилмаган.
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, Путин ва 82 ёшли собиқ Германия канцлери ўртасидаги мулоқот Москвадаги Кремл қароргоҳида бўлиб ўтган.
Ушаков учрашувни “яхши ва дўстона суҳбат” деб таърифлаб, томонлар яккама-якка мулоқот қилганини билдирган. Шу билан бирга, у муҳокама қилинган мавзулар ҳақида маълумот бермаган.
Хусусан, суҳбат давомида Украинадаги урушни тартибга солиш ёки тинчлик музокаралари масаласи кўтарилган-кўтарилмаганига аниқлик киритилмаган.
Аввалроқ Германия оммавий ахборот воситалари Герхард Шрёдернинг Москвага ташриф буюргани ҳақида хабар тарқатган эди. Журналистлар уни Кремл яқинида жойлашган меҳмонхоналардан бирида кўришган.
Айрим нашрлар Шрёдернинг ташрифи Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Форум 3–6 июнь кунлари ўтказилмоқда.
Герхард Шрёдер 1998–2005 йилларда Германия канцлери лавозимида фаолият юритган. У Россия билан яқин муносабатлари ва Путин билан шахсий алоқалари сабабли кўп йиллардан бери Европа сиёсий доираларида баҳсли шахслардан бири ҳисобланади.
Владимир Путин илгари Шрёдерни Украинадаги урушни тугатиш бўйича эҳтимолий музокараларда Европа Иттифоқи вакили сифатида кўришни исташини билдирган эди. Бироқ Германия ҳукумати ва Европа Иттифоқи раҳбарияти уни бундай вазифага номзод сифатида кўриб чиқмаслигини маълум қилган.
Сўнгги ойларда Европа Иттифоқида Россия билан эҳтимолий музокаралар учун махсус вакил тайинлаш масаласи муҳокама қилинмоқда. Номзодлар қаторида собиқ Европа Марказий банки раҳбари Марио Драги, Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркель ҳамда Финляндия президенти Александр Стубб номлари тилга олинган.
Мавзуга оид
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026
Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев
20:34 / 05.06.2026
Бу хат қўполлик унсурларига эга — Путин Зеленскийнинг хати ҳақида
17:01 / 05.06.2026