Тошкент вил.
Тошкент вил.
Тошкент вилояти — 1938 йил 15 январда ташкил топган. Вилоят таркибида 15 та туман, 17 шаҳар, 18 шаҳарча, 146 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази — Нурафшон шаҳри.
Тошкент вилояти қадимдан Буюк ипак йўлидаги илм-фан, ҳунармандчилик, маданият тараққий этган маконлардан бири бўлган. Хўжакент яқинидаги ғордан топилган тош даврига мансуб одам суягининг қолдиқлари ва қоялардаги суратлар бу воҳада қадимда ибтидоий одамлар яшаганлигидан далолат беради.
Аммо бу ўлка нафақат қадимий тарихи билан, бой тоғолди табиати билан ҳам ўзига жалб этади. Сиз дам олувчилар учун барча шароитларга эга Чорвоқ сув омбори қирғоқларида қуёшда тобланишингиз, Угам-Чотқол табиий парки бўйлаб саёҳат қилишингиз, сирли ғорлар, тоғли шаршаралар ва ойнадек тоза кўлларни ўзингиз учун кашф этишингиз мумкин.
Қишки мавсумда эса вилоятнинг Амирсой, Чимён, Билдирсой ва Янгиобод тоғ-чанғи дам олиш масканларида одамлар билан гавжум бўлади. Тоғ-чанғи туризмининг асосий мавсуми ноябр ойидан март ойигача давом этади. Мулойим иқлим, шамолнинг йўқлиги, чанғи пойгаси ва тез тушиш учун йўлакларнинг кўплиги тоғ-чанғи спорти учун ажойиб шароитларни яратади.
Ҳудуди: 15,3 минг км².
Аҳолиси: 3 млн киши;
Сўнгги янгиликлар
-
“ГЭС қуриш мақсадида каналга ортиқча сув ташланган” – Булоқбошидаги техноген ҳодиса сабаби айтилди
Ўзбекистон | 13:34
-
Мисрда ўзбек тили грамматикасини ўрганиш бўйича дарслик яратилди
Ўзбекистон | 12:44
-
Германиялик евродепутатлар 9 май куни Москвага боради
Жаҳон | 12:41
-
Булоқбошида сув тошқини юзага келди
Ўзбекистон | 12:27
-
Van Universal Motors “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” кўргазмасида FAW техникаларининг янги моделлари билан қатнашди
Ўзбекистон | 12:25
-
Скандинавиядаги ватандошлар учун ўзбек тилидаги онлайн мактаб очилди
Ўзбекистон | 12:01
-
Россияда ҳаво қатновидаги коллапс 60 минг кишига таъсир қилди
Жаҳон | 11:57
-
Самарқанд АЭХА миллий координаторлари йиғилишини қабул қилади
Ўзбекистон | 11:48
-
Мерц АҚШнинг Украинада Россия урушини тугатишдаги асосий ролини таъкидлади
Жаҳон | 11:41
-
Топ-менежерларга фидуциар мажбурият юклаш: афзалликлар ва рисклар
Ўзбекистон | 10:48
-
Telegramʼда аккаунтлар сотилишини реклама қилиб, фуқароларнинг пулини ўзлаштириб келган шахс ушланди
Жамият | 10:44
-
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги нималар билан шуғулланади?
Ўзбекистон | 10:28