Хоразм

Хоразм

Хоразм вилояти Ўзбекистон шимолида жойлашган. У жанубий-ғарбда Туркманистон, шимолий-шарқда Қорақалпоғистон республикаси, шарқда Бухоро вилояти билан чегарадош.

У 1938 йил 15 январда ташкил этилган. Унгача 1925 йил февралдан 1938 йил январгача Хоразм округи бўлган.

Вилоят ҳудуди 6,1 минг километр квадрат бўлиб, аҳолиси 1 млн 971 минг киши (2023 йил 1 июл ҳолатига).

Хоразм вилоятида 10 та туман бор. Маъмурий маркази Урганч шаҳри. Вилоят аҳолисининг асосий қисмини ўзбеклар ташкил этади.

Вилоят ҳудудида жуда кўплаб тарихий ёдгорликлар бор. Жумладан, Хивада бутун бошли тарихий шаҳарча сақланиб қолган.

Бундан ташқари, Хоразм вилояти ўзининг мазали гуручлари ва балиқлари билан машҳур.