2 Декабрь

23:10

Раддия: Орешкин Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИга қўшилишини айтгани ҳақидаги хабар асоссиз бўлиб чиқди

1 декабрь куни бир қатор сайтлар, жумладан Kun.uz ҳам иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовга таяниб, Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин 30 ноябрь куни Россия Олий иқтисодиёт мактаби талабалари билан бўлган учрашувда Ўзбекистон 2020 йилда Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилишини маълум қилгани ҳақида хабар берган эди. Батафсил

22:00

1 январдан марказлашган иссиқлик таъминоти хизматларига йиллик тўлов бекор қилиниши мумкин

Бугун, 2 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамасига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Батафсил

21:20

2020 йилда ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича вазифалар белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни 2020 йилда устувор йўналишлар бўйича ислоҳотларни жадаллаштириш, бу борадаги мақсадли параметрларни белгилаш ва таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.  Батафсил

21:00

«Катта ўғлимга Франциядан, ўртанчасига шарқий Осиёдан, кенжамга эса Португалиядан таклиф бўлди» - Рашидовларнинг отаси билан суҳбат

Жиззах футболи ҳақида сўз борганда, яқин йилларгача аввало Даврон Файзиев ва Жасур Ҳасанов каби миллий терма жамоада тўп сурган футболчилар тилга олинган бўлса, бугунга келиб кўпроқ Рашидовлар оиласи эътироф этилади.  Батафсил

19:28

UMS Mobiuz савдо белгиси остида фаолият юритади 

2 декабрь куни Тошкентда Mobiuz брендининг тақдимоти бўлиб ўтди. UMS мобил оператори энди айнан шу ном остида фаолият юритади.   Батафсил

19:00

Бинолар таъмирталаб, жиҳозлар эски: Ғиждувонда қачон замонавий поликлиника барпо этилади?

Таҳририятимизга Ғиждувон туманида яшовчи аҳоли вакилларидан мурожаат келиб тушди. Унда аҳоли туман поликлиникаси жуда хароб бинода жойлашган, замонавий тиббиёт ускуналари билан таъминланмаганидан шикоят қилган. Батафсил

16:08

Иттифоққа кириш чиндан сифатли импортни таъминлайдими? Яна ЕОИИ ҳақида

Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкиннинг талабалар билан бўлган учрашувида Ўзбекистон Евроосиё иттифоқига 2020 йили кириши муҳокама қилиниши ахборот босимининг бир турими? Бу каби саволларнинг жавоби ҳозирча номаълум. Давлатимиз томонидан расмий баёнот бўлмагунича шошилинч хулоса чиқармаган бўлардим. Батафсил

11:32

Ҳокимлар бундан буён истаган одамига машина, уй совға қилолмайди

Ижтимоий тармоқларда илғор пахтакорлар, пахта терими режасини бажарган кластер раҳбарлари, уч ва ундан ортиқ эгиз фарзанд кўрган оилалар, иқтидорли йигит-қизларга автомобиль, уй совға қилиниши, ҳокимлар уларни кимнинг ҳисобидан бераётгани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Батафсил

08:11

IMEI-код қанча тўлов эвазига рўйхатдан ўтказилади?

Айни кунларда мобил қурилмаларининг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш масаласи кенг муҳокама қилинмоқда. Ҳар бир фуқаро учун муҳим бўлган ушбу тизим ҳақида кўплаб саволлар юзага келмоқда. Батафсил

1 Декабрь

20:50

Лондон кўпригидаги теракт: хавфли жиноятчи қандай қилиб озодликда пайдо бўлиб қолди?

Лондон кўпригидаги ҳужумдан сўнг Британия Адлия вазирлиги зудлик билан террорчилик моддалари бўйича қамалганларни қамоқхоналардан муддатидан аввал шартли озод қилиш қоидаларини қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидламоқда. Батафсил

19:30

Ўзбекистонда энергетик муаммога ечим, Тошкентдаги маслаҳатлашув якунлари, Сенатнинг навбатдаги мажлиси ва ҳафтанинг бошқа хабарлари

Якунланаётган ҳафта ҳам барча ҳафталарда бўлганидек муҳим жараёнларга бой бўлди, жаҳоннинг турли нуқталарида ҳам, Ўзбекистонда ҳам эътиборга молик воқеалар бўлиб ўтди. Kun.uz ўтган ҳафтанинг энг асосий ва диққат марказида турган мавзулари бўйича ҳафталик дайжестни тақдим этади. Батафсил

17:00

Водийда яна ўша манзара: Ҳайдовчилар кунни навбатда туриб ўтказмоқда, мутасаддилар ҳолатни қандай изоҳлайди?

Бу йил Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги автомобилларга метан газ қуйиш шохобчаларидаги муаммолар ўтган йилгидан эртароқ бошланди Батафсил

30 Ноябрь

23:26

Евро-2020 финал босқичига қуръа ташланди: Франция, Португалия ва Германия бир гуруҳда

Руминия пойтахти Бухарестда 2020 йилда ўтказиладиган Европа чемпионати финал босқичига қуръа ташланди. Батафсил

21:30

Вазирлар, ҳокимлар ва бошқа амалдорлар яна Сенатда (фоторепортаж)

Олий Мажлис Сенатининг бугун, 30 ноябрь куни бўлиб ўтган 24-ялпи мажлиси якунланди. 19 та масала муҳокама қилинган йиғилиш Сенатнинг  веб сайти, YouTube ва Facebook`даги каналларида онлайн режимида трансляция қилиб борилди. Батафсил

18:53

Самвел Бабаян: «Хитойнинг «Чангчунг Ятай» клубида иш бошлайман»

«Локомотив» бош мураббийи Самвел Бабаян Суперлига 26-туридан ўрин олган «Пахтакор»га (0:0) қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида фаолиятини Хитойда давом эттиришини эълон қилди.  Батафсил

16:42

«Тошкент-Самарқанд» йўналишидаги пулли йўл қурилиши нега чўзилиб кетганига изоҳ берилди

Сенатор Шарифжон Йўлдошев Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниевдан хорижлик ҳамкорлар билан бирга амалга оширилиши айтилган “Тошкент-Самарқанд” йўналишидаги пулли йўл қурилиши қайси босқичда экани, нега ушбу лойиҳани амалга ошириш чўзилиб кетгани ҳақида сўради. Батафсил

15:50

«Беверли» сотаётган коралл кальцийси ҳар дардга давоми? Вазирлик ва олимлар муносабат билдирди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқда Ўзбекистонга четдан олиб келинаётган коралл кальцийси жуда кўп дардларга шифо бўлиши, одамлар ушбу биологик фаол қўшимчани сотиб олиш учун навбатга туриб, уни қиммат нархларда сотиб олаётгани тўғрисида тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдирди. Батафсил

13:15

Сенат 2020 йил учун давлат бюджетини маъқуллади 

Олий Мажлис Сенати “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини маъқуллади. Батафсил

12:31

Ўзбекистоннинг асосий ташқи қарзи ОТБ, Жаҳон банки, Хитой ва Япония ҳиссасига тўғри келиши маълум қилинди

Олий Мажлис Сенатининг бугун, 30 ноябрь куни бўлиб ўтаётган йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзоси Абдуқодир Тошқулов вазирликлар ва идоралар олинган ташқи қарзларни нечоғли самарали, мақсадли ишлатаётгани, бу қандай назорат қилинаётгани билан қизиқди. Батафсил

11:21

Қўчқоров: 2020 йилдан бошлаб мобиль алоқа учун акциз солиғи миқдори аҳоли сонидан келиб чиқиб қайта тақсимланади

2020 йилдан бошлаб мобиль алоқа учун акциз солиғи миқдори ҳудудларнинг аҳоли сонидан келиб чиқиб қайта тақсимланади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис Сенатининг 24-ялпи мажлисида маълум қилди. Батафсил

10:57

Ўзбекистонда раҳбарлар ишига баҳо бериб бориш тизими жорий этилади

“Давлат бошқарувида илғор давлат менежменти ва “ақлли” бошқарув принципларини босқичма-босқич жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил

10:27

Танзила Норбоева: «Журналистлар билан мулоқотни одат қилишимиз, этика қоидаларига қатъий амал қилишимиз зарур»

Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.  Батафсил

10:17

Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда депутатлар Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон туманини ташкил этиш ҳамда Қизириқ, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари ҳудудлари чегарасини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар. Батафсил

09:13

Мадрид – Барселона, Гризманн «Атлетико»га қарши. Ҳафтанинг энг муҳим 4 ўйини превьюси­

Ҳафта ўртасидаги Еврокубоклардаги ўйинлардан кейин дам олиш кунларида ҳам мухлисларни бир қатор марказий ўйинлар, азалий рақиблар ўртасидаги қарама-қаршиликлар кутиб турибди. Tribuna.uz «уик-энд»да қуйидаги тўртта учрашувни ўтказиб юбормасликни тавсия қилади. Батафсил

07:42

Ўзбекистон Туркманистондан электр энергиясини импорт қилишга қарор қилди

Ўзбекистон “Туркманэнерго” билан келишувга эришди, 1 декабрдан электр энергияси таъминотида ижобий ўзгаришлар бўлади. Батафсил

00:52

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Тошкентдаги учрашувда нималарга келишиб олишди?

29 ноябрь куни Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Батафсил

29 Ноябрь

20:50

«Профилактика инспекторларига берилган автомобиллар харажати новвой ва сомсачиларнинг бўйнида» — Сенатор

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида вояга етмаганлар томонидан 479та жиноят содир этилган. Батафсил
Top