Ушбу қарорларнинг мазмун-моҳияти билан таништириш мақсадида 2017 йил 1 июль куни Тошкент давлат аграр университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси томонидан видеоселектор семинари ўтказилди. Бу ҳақда Кун.uz манбаси хабар бермоқда.

Видеоселектор семинарида Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Кадрлар ва таълим муассасалари бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ва унинг тасарруфидаги Илмий-тадқиқот институтлари, Тошкент давлат аграр университети ва унинг Нукус филиали, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва унинг Бухоро филиали, Самарқанд ва Андижон қишлоқ хўжалиги институлари профессор-ўқитувчилари, олимлари ва тадқиқотчилари қатнашди. 

Ушбу видеоселектор давомида Президент томонидан қабул қилинган мазкур қарор моҳияти тушунтирилди, тадбир қатнашчиларининг барча саволларига атрофлича жавоб берилди.