Адлия вазирлиги хабарига кўра, қарорга асосан, қуйидаги маълумотлар махфийликдан чиқарилади:

  • ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар,
  • ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари сони ҳамда улар жойлашган жой тўғрисидаги маълумотлар,
  • ЖИЭМларнинг ишлаб чиқариш фаолияти, улар томонидан номенклатура бўйича ва пул билан ифодаланадиган ишлаб чиқарилаётган товар маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар,
  • ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар орасида ўлим ҳолатлари сони тўғрисидаги маълумотлар,
  • ЖИЭМларда сақланаётган ва тиббий тусдаги мажбурий чоралар қўлланиладиган маҳкумлар сони тўғрисидаги маълумотлар.