Мамлакатда пишган тарвузлар 12 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Мазкур давлатлар орасида Қозоғистон (26,8), Россия Федерацияси (11,2) ва Қирғизистон Республикаси 2,3 минг тонна кўрсаткич билан юқори улушга эга.
Маълумот ўрнида, экспорт қилинган мазкур тарвуз маҳсулотининг энг кўп улуши Қашқадарё (7,2 минг тонна), Тошкент (5,3 минг тонна), Жиззах (5,1 минг тонна), Сирдарё (4,6 минг тонна) ва Хоразм (4,6 минг тонна) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.

