Ўзбекистонлик талабалар Халқаро кашфиётлар кўргазмасининг дастлабки танловларида бронзани қўлга киритди
Жанубий Кореяда докторантура босқичи (PhD) бўйича илмий тадқиқот олиб бораётган икки нафар Ўзбекистонлик талаба Сеуль шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро Ихтирочилар кўргазмасида ўз ишлари билан иштирок этиб, бронза совринига сазовор бўлишди.
1-4 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган Халқаро кашфиётлар кўргазмасида ҳамюртларимиз Хожимуҳамедов Жамшиддин (Ҳуқуқ соҳаси бўйича PhD номзоди) ҳамда Ғофуров Дилшоджон (Ахборот тизимларини бошқарув соҳаси бўйича PhD номзоди) OASIS (Overall Assistance for Startup Immigration System (Чет эллик стартапчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш дастури) давлат дастури орқали иштирок этиб, дастлабки номинациялар бўйича юқори натижаларни қўлга киритди. Уларнинг кўргазмада тақдим этган лойиҳалари ҳақда Kun нашри Сеуль шаҳридан махсус репортажни тақдим этади.
Ҳозирда Жамшид ва Дилшод алоҳида бошқа номинациялар бўйича ҳам иштирок этмоқда. Уларга катта муваффақият тилаб қоламиз.
Кўргазма ҳақида:
Кореяда ўтказилаётган Халқаро кашфиётчилар кўргазмаси KINPEX 2016 Korean Intellectual Property Office интеллектуаль мулк агентлиги томонидан ташкил этилади.
Тадбирнинг асосий мақсади - мазкур соҳа бўйича янги маҳсулотлар ва патентланган технологияларни тижорийлаштириш бўйича энг яхши амалий дастурларни тарқатиш.
Ушбу кўргазмага дунёнинг турли бурчакларидан ихтирочилар ва кашфиётчилар 3интеллектуаль мулк патентлари тўғрисида кўпроқ янгиликлар учун ташриф буюришади. Тадбирда 100га яқин экспонентлар ҳамда 100 мингдан ортиқ киши иштирок этиши кутилмоқда.