Президент «Ургут» эркин иқтисодий зонасини кенгайтириш тўғрисидаги қарорни имзолади
Президентнинг “Ургут” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга асосан Самарқанд вилоятининг Ургут тумани ҳудуди эркин иқтисодий зона этиб белгиланди. Бу ерда инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Ургут туманининг ҳудудий чегаралари ичида инвестиция лойиҳаларини амалга оширадиган тадбиркорлик субъектларига "Ургут" эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси мақоми берилади.
580,8 гектар ер майдонлари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилади. Ер участкаларини "Ургут" ЭИЗ дирекциясига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш орқали "Ургут" ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилади.
"Ургут" ЭИЗ ҳудудида, шу жумладан янги ташкил этиладиган ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш президентнинг 2018 йил 21 декабрдаги ПФ-5600-сон фармонига мувофиқ электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади.
Қуйидагилар Самарқанд вилояти махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг "Ургут" ЭИЗ дирекциясига доимий фойдаланишга берилаётган ер участкаларига нисбатан фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
ташқи бозорларда талаб катта бўлган ва импортнинг ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг тўғридан тўғри инвестицияларини жалб этиш;
Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан самарали фойдаланишни таъминлаш;
маҳаллий хомашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ҳамда эркин иқтисодий зоналар корхоналари ўртасида ва, умуман, республикада саноат кооперациясини ривожлантириш асосида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказининг "Ургут офиси" ташкил этилади. Унга “Ургут” ЭИЗ ҳудудида амалга ошириш учун истиқболли лойиҳавий таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда ташаббускорларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш вазифаси юкланди.
"Ургут" ЭИЗнинг ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Мавзуга оид
10:54 / 02.08.2024
Ургутда йўлдан ўтаётган 3 ёшли бола Cobalt уриб кетиши оқибатида вафот этди
22:17 / 29.07.2024
Самарқандда содир бўлган мудҳиш «авария»да уч киши ҳаётдан кўз юмди
10:27 / 25.08.2023
Ургутда «Малибу-2» уриб юборган пиёда ҳалок бўлди
10:13 / 05.08.2023