Жамият | 11:41 / 05.05.2016
53463
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида содир бўлган кўчки оқибатида қурбон бўлганлар сони 5 кишини ташкил этди

4 май куни тахминан соат 14:00 да Қамчиқ довони («Тошкент-Ўш» автойўлининг 223-км)да 13,3 минг куб метр ҳажмда кўчки содир бўлди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, иккита автомашина кўчки остида қолиб кетган. Натижада 5 киши ҳалок бўлган.

Ўз вақтида бажарилган тадбирлар натижасида олти киши қутқариб қолинди.

Жабрланганлар ва қурбон бўлганларнинг оилаларига барча зарурий ёрдам кўрсатилган.

Мавзуга оид