Ўзбекистон | 14:59 / 02.02.2026
5312
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Market Yandex Go буюртмаларни топшириш пунктини қандай очиш мумкин? Асосий қадамлар ва хизматдан фойдали маслаҳатлар

Market Yandex Go компанияси буюртмаларни топшириш пунктини (БТП) очиш тартиби, ҳамкорлар учун шартлар ва ишни бошлашда нималарга эътибор қаратиш кераклиги — жой танлашдан тортиб нуқтани расмийлаштиришгача — ҳақида маълумот берди.

Фото: Market Yandex Go

Онлайн харидлар ўзбекистонликлар ҳаётининг оддий қисмига айланди. Буюртмалар ишдан қайтиш йўлида, уйда кечқурун ёки ишлар орасида расмийлаштирилади, олиб кетиш эса одатда уй, офис ёки супермаркет яқинида — йўл-йўлакай амалга оширилади. Шу сабабли буюртмаларни топшириш пунктининг қулай жойлашуви ва хизмат сифати мижозлар оқими ҳамда бизнес барқарорлигига бевосита таъсир қилади.

Market Yandex Go буюртмаларни топшириш пункти — бу хизмат фойдаланувчиларининг буюртмалари келиб тушадиган кичик бинодир. Ҳамкор бинo, ходимлар ва хизмат кўрсатишни таъминлайди, Market Yandex Go эса фойдаланувчилар буюртмаларини, шунингдек техник ва операцион қўллаб-қувватлашни таъминлайди. Агар сиз шу турдаги бизнесни бошлашни режалаштираётган бўлсангиз, қуйидаги маслаҳатлар сиз учун.

1-қадам: жой ва бинo танлаш

Ишни бошлашда БТП ҳақиқатан талаб юқори бўладиган ҳудудда жойлашишини аниқлаш муҳим. Кундалик пиёдалар оқими катта бўлган жойлар самарали бўлиши мумкин: турар жой мажмуалари, серқатнов кўчалар, дўконлар, офислар ва жамоат транспорти бекатлари яқини. Бундай нуқталарга буюртма олиш учун “йўл-йўлакай” кириш қулай.

Буюртмаларни топшириш пункти учун майдони камида 20 кв.м, шифт баландлиги 2,5 метрдан кам бўлмаган, алоҳида кириш эшигига эга ва ташқи пештоққа ёзув (вывеска) жойлаштириш имконияти бўлган бинo мос келади. Нуқта пиёдалар ва автомобил ҳайдовчилари учун ҳам кўзга ташланарли ва қулай бўлиши муҳим.

2-қадам: пункт очиш учун ариза топшириш

Жой аниқлангач, расмийлаштириш босқичига ўтиш мумкин. Бошлаш учун рўйхатдан ўтган компания ёки якка тартибдаги тадбиркор, солиқ тизими танланган бўлиши, банк ҳисоб рақами ва тўлов терминали мавжуд бўлиши керак.

Ариза Market Yandex Go сайтидаги махсус форма орқали онлайн топширилади. Унда шаҳар, ҳамкор ҳақидаги маълумотлар ва буюртмаларни топшириш пункти тўғрисида ахборот кўрсатилади. Ариза юборилгандан сўнг хизмат жамоаси ҳамкор билан боғланиб, тафсилотларни аниқлайди ва кейинги босқичларда ёрдам беради. Ҳамкорга шахсий кабинет очилади, у ерда барча йўриқномалар ва материаллар жойлаштирилган бўлади.

Хизматдан маслаҳат: ҳатто бинo ҳали ижарага олиш босқичида бўлса ҳам, аризани олдиндан топшириш мумкин. Хизмат жамоаси локацияни баҳолаб, у БТП форматига мос келадими-йўқми, маслаҳат беради.

3-қадам: шартнома ва нуқтани тайёрлаш

Ариза тасдиқлангандан сўнг, ҳамкор бинoни ижарага олиш шартномасини тузади (ёки ўз бинoсидан фойдаланади) ва Market Yandex Go билан ҳамкорлик шартномасини имзолайди. Шундан кейин пунктни очишга тайёрлаш ишлари бошланади.

Ҳамкорлар учун таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича батафсил брендбук ишлаб чиқилган — унда ранглар ечими, мебел тайёрлаш учун чизмаларгача берилган. Market Yandex Go ташқи пештоқ ёзуви ва ички безак материалларини бепул тақдим этади. Бу БТПни мижозлар учун осон таниладиган қилади.

Бинoни таъмирлаш ва тайёрлаш учун ариза тасдиқланган пайтдан бошлаб 14 кун ажратилади. Агар ишлар кўпроқ вақт талаб қилса, муддатни олдиндан жамоа билан келишиб олиш мумкин.

Хизматдан маслаҳат: мижозлар қулайлиги учун кондиционер, ичимлик сув учун кулер ва зарур жойларда пандус ўрнатиш тавсия этилади.

4-қадам: очилиш ва ишни бошлаш

Тайёргарлик ишлари тугагач, буюртмаларни топшириш пункти хариталар ва хизматдаги мавжуд манзиллар рўйхатига қўшилади. БТПга буюртмалар келиб туша бошлайди, ходимлар эса Market Yandex Go стандартлари асосида ишлайди.

Иш бошлаганда ҳамкор фақат буюртмалар оқими билан эмас, қўшимча қўллаб-қувватлаш билан ҳам таъминланади. Иккинчи ойда хизмат томонидан индивидуал медиа-қўллаб-қувватлаш ишга туширилади. Шу билан бирга, ходимлар буюртмалар ва мижозлар билан ишлаш бўйича ўқитилади.

Хизматдан маслаҳат: БТП очилишини эсда қоларли қилиш мумкин. Бунинг учун флаерлар, брендланган футболкалар ва шарлардан иборат “байрамона очилиш” тўпламидан фойдаланиш мумкин.

Ҳамкор қанча даромад олиши мумкин?

Ҳамкор даромади топширилган буюртмалар сонига боғлиқ. Амалдаги шартларга кўра, ҳар бир топширилган товар учун ҳамкор унинг қийматининг 10 фоизигача даромад олади, бироқ бир буюртма учун 58 000 сўмдан ошмайди. Ушбу шартлар 2026 йил 1 февралдан амал қилади.

Қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш дастури мавжуд: белгиланган талаблар бажарилганда, ҳамкор 15 миллион сўмгача маблағ олиши мумкин. Тўлов миқдори БТП жойлашган ҳудудга боғлиқ. Бу маблағлар ишнинг дастлабки ойларидаги харажатларни қисман қоплашга ёрдам беради. Ҳамкорлик формати классик франчайзинг ҳисобланмайди — Market Yandex Go бренди учун роялти ёки кириш тўловлари талаб этилмайди.

Қаерда буюртмаларни топшириш пункти очиш мумкин?

Market Yandex Go Ўзбекистон бўйлаб БТП тармоғини ривожлантирмоқда: Самарқанд, Фарғона, Наманган, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Хоразм вилоятлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасида. Хизмат географияси платформа ва харидорлар сони ортиши билан кенгайиб бормоқда.

Ўзбекистон бўйича БТПларнинг долзарб харитаси

E-mail: [email protected]

Сайт: market.yandex.uz

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш