Ўзбекистон | 11:24 / 18.01.2022
15520
2 дақиқада ўқилади

Академик Бахтиёр Назаров вафот этди

Фото: Фанлар академияси

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, ўзбек адабиётшунослигидаги йирик олим Бахтиёр Назаров 2022 йил 18 январда 77 ёшида вафот этди.

Бахтиёр Назаров 1945 йил Тошкентда туғилган, 1966 йилда ТошДУни тугатган. У Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида илмий ходим, илмий котиб (1969-72; 1979-83), директор (1986—90), бўлим мудири (1996 йилдан), Ўзбекистон Фанлар академияси Бош илмий котиби ўринбосари (1973— 79), вице-президент вазифасини бажарувчи (1999—2000) бўлиб ишлаган.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчиси (1990—92), олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари (1992—94), «Ўзбек тили ва адабиёти» журналининг бош муҳаррири (1986-94) бўлган.

Бахтиёр Назаровнинг илмий ишлари 20-аср ўзбек адабиёти тараққиёти, танқидчилик ва адабиётшунослик методологияси муаммолари, адабиёт назарияси ва адабий алоқа масалаларига бағишланган. Тадқиқотларида Фитрат, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Абдулла Орипов маҳорати ўрганилган. Ойбекнинг 20 жилдли Мукаммал асарлар тўпламини нашрга тайёрлашда қатнашган.

Янги типдаги дарсликлар (ўрта мактабнинг 9-, 11-синфлари учун «Ўзбек адабиёти», олий мактаб учун «XX аср ўзбек адабиёти тарихи»)нинг муаллифларидан бири.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид