Ўзбекистон | 09:25 / 12.03.2019
7439
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бўйлаб «Яшил хиёбон»лар ташкил этилади

Фото: KUN.UZ

Ҳукумат фармойишига асосан бутун республика бўйлаб “Яшил хиёбон”лар ташкил этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар бермоқда.

Ҳужжатда таъкидланишича, республика ҳудудларида 2018 йил куз мавсумида 5,5 млн.дан ошиқ манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилган бўлиб, 2019 йил баҳор мавсумида эса 150 млн.дан ошиқ манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, жорий йилда ҳар бир туман марказларида камида 10 гектар майдонда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида камида 15 гектар майдонда “яшил хиёбон”лар ташкил этилиб, унда пиёдалар ва велосипедлар учун йўлакчалар, ўриндиқлар ҳам ташкил этилиши назарда тутилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид