Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳумо» ўз аренасида «Динамо Тверь»га қарши хайрия ўйини ўтказади
5 февраль, чоршанба куни Тошкентдаги «Ҳумо» аренасида «Ҳумо» хоккей клуби Твернинг «Динамо» жамоасига қарши хайрия ўйини ўтказади.
Чипталар сотувидан йиғилган барча маблағлар «Эзгу амал» фондига хайрия сифатида ўтказиб берилади.
Фонд онкологик ва қон касаллигига чалинган болаларга ёрдам бериш мақсадида кўнгиллилар томонидан ташкил этилган бўлиб, ҳозиргача 150дан ортиқ беморларга қиммат дориларни харид қилиш ва тиббиёт муолажаларини олишига кўмак кўрсатган.
Учрашув учун чипталарни қуйидаги ҳавола орқали ёки iTicket кассаларидан ҳарид қилиш мумкин.
Ўйин куни, шунингдек, Ўзбекистон хоккейи тарихида илк марта ўйинчоқ айиқчалар ташланиш маросими ҳам ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, «Ҳумо» клуби яқин кунларда доимий чемпионатнинг жорий мавсумидаги якуний уй ўйинларини ўтказади.
1 феврал, шанба куни соат 17:00да Санкт-Петербургнинг «Динамо» жамоаси «Ҳумо» аренасида меҳмон бўлади.
3 феврал, душанба соат 19:00да эса Питернинг бошқа бир клуби – «СКA-Нева» жамоаси билан баҳс ўтказилади.
Қайд этиш керак, ҳар иккала рақиб ҳам конференция ичида етакчилик учун ҳаракат қилмоқда.