Ўзбекистон | 10:34 / 22.02.2023
6765
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда пахта ортилган юк машинаси ёниб кетди

Ёнғин юк машинасига ортилган пахтада келиб чиққан.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда пахта ортиб кетаётган юк машинаси ёниб кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 21 феврал куни А-378 Самарқанд-Ғузор автомобил йўлининг Кўкдала туманининг 85-километрида содир бўлган.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи юк машинаси салонида ёнғин ҳидини сезиб, унинг кузов қисмида ёнғин бошланганини кўрган.

Ҳодиса жойига зудлик билан ҳудудий ФВВ ёнғин-қутқарув экипажлари етиб келган ва оловни ўчирган. Унгача юк машинасига ортилган пахтанинг асосий қисми ёниб кетган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган ва жароҳат олмаган. Фақат юк машинаси жиддий шикастланган.

Мавзуга оид