Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда йўл қуриш лойиҳаси бўйича 10 минг доллар талаб қилган мансабдор ушланди
Қорақалпоғистонда «Беруний — Тўрткўл» А380 магистрал йўли қурилиши лойиҳасида 5 км иш ҳажмини олиб бериш эвазига 10 минг доллар талаб қилган «Ўзйўлкўприк» кластери филиали мансабдори қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Фото: Давлат хавфсизлик хизмати
“Ўзйўлкўприк” кластери давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали мансабдор шахси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖга ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали “Беруний–Тўрткўл” А380-сонли магистрал йўл қурилиши лойиҳасининг 5 километрлик иш ҳажмини олиб беришни ваъда қилган.
Эвазига у МЧЖ раҳбаридан 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу мансабдор шахс сўралган пул маблағини олган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фуқаролардан шу каби қонунбузилиш ҳолатларга дуч келса, Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб хабар бериш сўралган. Шахснинг сир сақланиши кафолатланади.
Мавзуга оид
08:48 / 04.04.2026
Тошкентда банк ходими 10 минг доллар пора билан ушланди
07:51 / 02.04.2026
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди
10:43 / 01.04.2026
Тошкентда пора билан ушланган бош мутахассис қочмоқчи бўлди
18:15 / 30.03.2026