Спорт | 10:46
9112
2 дақиқада ўқилади

Собиқ футболчи Абдусамад Дўрмонов вафот этди

У кўп йиллар Фарғонанинг «Нефтчи» клуби сафида тўп сурган, Ўзбекистон миллий жамоаси билан 1994 йилги Осиё ўйинларида чемпион бўлганди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ футболчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи ва мураббий, футбол фахрийси Абдусамад Дўрмонов 60 ёшда вафот этди.

Абдусамад Дўрмонов 1965 йил Термиз шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида «Пахтакор» (1987-1989), «Сурхон» (1990-1991) ва «Нефтчи» (1992-2002) каби клубларда тўп сурган, Фарғона клуби жамоаси билан беш марта Ўзбекистон чемпиони бўлган. 

Шунингдек, 1992-1994 йилларда Ўзбекистон миллий жамоасига чақирилган, 1994 йил Японияда ўтказилган Осиё ўйинларида ғолиб бўлган.

У футболчилар оиласи вакили бўлиб, укаси Рустам Дўрмонов ҳам у билан бирга «Нефтчи» клуби шарафини ҳимоя қилган, яна бир укаси Равшан Дўрмонов эса Термизнинг «Сурхон» клубида ўйнаган.

Абдусамад Дўрмонов 2002 йилда футболчилик фаолиятини якунлагач, «Нефтчи», «Ёзёвон лочинлари» ва «Истиқлол» каби клубларда мураббий сифатида ишлаган, ҳозирга қадар «Нефтчи» клуби мураббийлар штабида ишлаётганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид