Kun.uz инглиз тилида ишловчи журналистларни ишга таклиф қилади
Kun.uz сайтнинг инглиз тилидаги талқинини ривожлантириш мақсадида бу халқаро тилни яхши биладиган журналист-мухбирларни ишга қабул қилади.

Фото: Kun.uz
Инглиз таҳририятига қабул қилинадиган мухбирларнинг асосий вазифаси – воқеа-ҳодисаларни ёритиб бориш орқали Kun.uz'нинг инглиз тилидаги талқинини бойитиш, хусусан, интервюлар ва журналистик видеоконтент ҳисобига ранг-барангликни ошириш бўлади.
Номзодларнинг инглиз тилини билиш даражаси IELTS мезонлари бўйича ёки ёзиш, ёки гапириш кўникмаси бўйича 7 баллдан кам бўлмаслиги лозим. Мухбирлар ўз танловига кўра иш фаолиятида асосий эътиборни матн билан ишлаш (шу жумладан, таржима) ёки видеоконтент яратишга қаратишлари мумкин.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
-
инглиз тилини эгаллаш кўникмаси юқорида таърифланган даражага мос бўлиши;
-
Тошкент шаҳри ёки унга яқин ҳудудда истиқомат қилиш, Kun.uz'нинг Тошкент шаҳридаги офисига келиб ишлаш;
-
вақти-вақти билан хорижга хизмат сафарлари учун чиқиш имкониятига эга бўлиши лозим.
Соҳасидан қатъи назар, инглиз тили фаолиятининг асосини ташкил этувчи меҳнат тажрибасига эга номзодларга устуворлик берилади.
Kun.uz қуйидагиларни таклиф этади:
-
рақобатбардош ойлик маош;
-
расмий меҳнат шартномаси;
-
офисда бепул тушлик;
-
касбий ривожланиш учун имкониятлар.
Номзодлардан ўзи ҳақида эркин тарзда ёзилган маълумотларни Тelegram'даги @kunuzkadr манзилига юбориш сўралади. Кадрлар бўлими танлаб олинган номзодлар билан телефон орқали боғланади.
Мавзуга оид

15:21 / 29.03.2025
Австралиянинг олис шаҳридаги ягона шифокор ишдан кетяпти. Янги номзодларга 400 минг доллар маош таклиф этилмоқда

11:45 / 11.07.2024
Kun.uz жамоаси Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида кумуш медални қўлга киритди

13:11 / 08.07.2024
Kun.uz жамоаси Ахбор Имомхўжаев хотира турнирни йирик ғалаба билан бошлади (фотожамланма)

22:02 / 27.06.2024