Иқтисодиёт | 16:08 / 13.03.2019
8548
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда илк бор TransformersRoadshow тадбирини ўтказди

12-март куни Ўзэкспомарказ ҳудудида ITC биносида Ислом тараққиёт банки (ИТБ) кўмагида TransformersRoadshow илмий танлови ўтказилди. 

Тадбир Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг сўзи билан бошланди. У танлов мамлакатдаги илмий ташаббусларни амалга ошириш учун ажойиб имконият эканини таъкидлади. Шундан сўнг сўз ИТБ Бош маслаҳатчиси Ҳаят Синдинга берилди ва у TransformersRoadshow танловининг ижтимоий-муҳим ташаббуси ҳақида гапирди.

Танловда жами 50 дан ортиқ тадбиркор, олим ва инноватор иштирок этди. 20 та ариза БРМ дастурига (2030-йилгача Барқарор ривожланиш мақсадлари), жумладан, инновация, таъсир ва қамрови, йириклиги, барқарорлиги, патентлаш ва тижоратлаштириш каби омилларга мувофиқ лойиҳаларни баҳолаш учун танланган. Танлов иштирокчилари лойиҳаларни ривожлантириш, топшириш ва амалга ошириш бўйича мураббийлардан маҳорат дарсини ҳам қўлга киритдилар.

Танловда ҳайъат ва менторлар сифатида ИТБ Бош маслаҳатчиси Ҳаят Синди, LeverageScience компанияси бош директори Фил Рондаззо ва компания асосчиси Ларс Cроер, AlliedCrowds вакили, шунингдек, Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов иштирок этган. Мутахассислар турли соҳаларда ўнлаб тақдимотларни тинглаб, учта ғолибни аниқлади:

1. Зафар Искандаров (сувни тозалашни яхшилаш лойиҳаси учун)

2. Шаҳло Миралиева (пробиотиклар ишлаб чиқаришни яхшилаш лойиҳаси учун)

3. Гулистон Ўразимбетова (Қорақалпоғистон Республикасида цемент ишлаб чиқаришда хомашё унумдорлигини ошириш лойиҳаси учун).

Ўзбекистонда Даун синдроми бўлган болаларни ривожлантириш маркази ташкил этишни таклиф қилган Ҳилола Тўхтамурадова танловдан ташқари ғолиб деб топилди.

Ҳар бир ғолиб 3000 АҚШ доллари соҳиби бўлиб, 2019-йилда Сенегалда ўтказиладиган TransformersRoadshow саммитига таклиф қилиниб, SmartImpactCapital онлайн курсига ўқиш имкониятлари берилди.

«Ўзбекистонда жуда кўп ихтирочиларни кўришдан мамнунман. TransformersRoadshow жамғармасини ишга туширганимизда, мақсад маҳаллий тадбиркорлар ва ўз жамиятини ҳис қилган инноваторлар томонидан ишлаб чиқилган илм-фан, технология ва инновацион ечимларни қўллаб-қувватлаш эди. Биз Ўзбекистонда грант маблағларидан кўпроқ эҳтиёж борлигини тан оламиз, у янада барқарор ва ҳар томонлама ўсишни таъминлаш учун инновацион ечимларга муҳтож», – дейди доктор Ҳаят Синди.

TransformersRoadshow’га 2018-йилнинг июль ойида Трансформ жамғармаси томонидан асос солинган. Жамғарманинг ўзи ИТБнинг инсон капиталини яратиш ва ривожлантириш бўйича стратегик йўналишини қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган. Аввалги танловлар Нигер, Қозоғистон ва Бангладешда бўлиб ўтди, унда банк аллақачон тўққизта инноваторни мукофотлашга муваффақ бўлди. Уларнинг барчаси ўзларининг ғоялари билан озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлом ҳаёт, кенг қамровли ва адолатли таълим, барқарор сув таъминоти ва санитария бошқаруви, арзон ва тоза энергиядан фойдаланиш ва ривожланаётган дунёда барқарор саноатлаштиришга эришишда тараққиётни жадал ривожлантиришга ёрдам беради.

«Биз бутун Ўзбекистон бўйлаб инноваторларни қутлашдан мамнунмиз ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ИТБнинг муваффақияти ҳақида гапиришимиз шарт. Ўзбекистон ҳукумати инновацияларни қўллаб-қувватлашнинг бой тарихига эга ва келгусида ҳам шундай йўл тутади», – Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов.

Ислом тараққиёт банки 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида кенг миқёсда ижобий таъсир кўрсатадиган жамоаларнинг ҳаётини яхшилаш учун ишлайдиган халқаро молиявий ташкилот. Банкнинг бош офиси Жидда (Саудия Арабистони) да жойлашган, шунингдек, Марокаш, Малайзия, Қозоғистон ва Сенегалдаги йирик марказларга, шунингдек, Миср, Туркия, Индонезия, Бангладеш ва Нигерияда офисларга эга. ИТБ дунёнинг ҳар бешинчи аҳолисининг ҳаётига таъсир қилувчи тўртта қитъада 57 аъзо давлатларни бирлаштиради.

Ўзбекистон 2003 йилда ИТБга аъзо бўлди. Бугунги кунда ИТБ Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, таълим, ирригация ва мелиорация, энергетика, сув таъминоти, коммунал хўжалик, йўл инфратузилмасини ривожлантириш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш соҳаларида 20 дан ортиқ лойиҳани амалга оширди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид