Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими реконструкция қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг “Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро таракқиёт ассоциацияси (ХТА) ўртасида 2018 йил 17 майда мазкур лойиҳани амалга оширишни молиялаштириш тўғрисида 2047 йилгача қоплаш муддати, шу жумладан беш йиллик имтиёзли давр билан қиймати 140 млн АҚШ доллари бўлган келишув имзоланган.
Лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган Андижон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, иссиқлик таъминоти ташкилотлари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги “Коммунхизмат” агентлиги билан ХТА кредитини қайта кредитлаш тўғрисида келишув имзоланган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 220,7 млн АҚШ долларини ташкил этади ҳамда беш йил давомида амалга оширилади (2019-2023 йй.).
Ҳужжат билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Коммунхизмат” агснтлиги лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилиши, ХТА кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланшп учун масъул ижро этувчи агентлик ҳисобланиши белгилаб қўйилди.
Мавзуга оид
17:15 / 02.11.2024
Чорсу майдони реконструкция қилинади, лойиҳа 170 млн доллардан зиёдга баҳоланди
13:10 / 18.07.2024
Темур Малик кўчаси салкам 200 млрд сўмга реконструкция қилинмоқда
17:35 / 04.04.2024
Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув бўйича янги тарифлар тасдиқланди
11:02 / 14.02.2024