Мактабларда «Ҳалоллик» тўгараклари йўлга қўйилади
Мактабларда «Ўқувчи ёшлар ҳалоллик тарафдори» 10 кунлиги ва «Ҳалоллик» тўгараклари йўлга қўйилади.
Мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида «Ўқувчи ёшлар ҳалоллик тарафдори» 10 кунлиги ва «Ҳалоллик» тўгараклари тизимли равишда йўлга қўйилади. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Сапаров маълум қилди.
Унга кўра, «Профилактика кунлари» ва «Синф соат»лари доирасида «Ҳалоллик қадриятлари», «Тўғрилик, меҳнатсеварлик хотиржам ҳаёт асоси» мавзуларида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилади.
Касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларида «ОТМ–вилоят–республика» тизими асосида билимлар беллашуви ташкил этилади. «Аксилкоррупция коворкинг» марказлари фаолияти йўлга қўйилади.
9 декабр - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни» муносабати билан барча олий таълим муассасаларида «Ёшлар коррупцияга йўқ дейди!» мавзусида энг яхши расмлар танлови, ОТМ ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида #Stop_korrupsiya ҳештеги остида челленж, ота-оналар ўртасида «Истеъмолчиларнинг таълим хизматлари сифатидан қаноатланганлиги» мавзуси бўйича социологик сўровнома ўтказилади.
Мавзуга оид
12:47 / 26.06.2024
Самарқандда Ўзбекистон-Германия саломатлик фанлари олий мактаби очилди
07:59 / 26.06.2024
Айрим мактаблар ходимларига ҳар ойлик 100 фоизгача устама тўлаш тартиби жорий этилади
14:34 / 19.06.2024
Ўзбекистонда айрим ўқитувчиларнинг ойлик маоши оширилиши мумкин
10:46 / 10.06.2024