Ўзбекистон | 22:39 / 08.06.2023
11702
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига чиқди

Кижи саройидаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия бош вазири Жоржа Мелони икки мамлакат ўртасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацини қабул қилди.

Етакчилар ҳузурида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган 10 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларни алмашиш маросими ҳам бўлди. Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим, ҳуқуқий масалаларда, саноат мулки ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимлар шулар жумласидан.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги билан Италия савдо агентлиги ўртасида реставрация соҳасида, Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш фонди ва Италия Республикаси маданият вазирлиги ўртасида маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳамда 2026 йилга қадар маданий алмашинувлар дастури қабул қилинди.

Мавзуга оид