«Одамлар эртага эмас, бугун яхши яшаши керак». Президент қорақалпоғистонлик фаоллар билан мулоқот қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Мўйноқ туманидаги маданият марказида қорақалпоғистонлик фаоллар билан мулоқот қилди.
Давлат раҳбари йиғилганларни яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан табриклаб, қорақалпоқ элига самимий ҳурмат-эҳтиромини билдирди.
- Сизлар билан биргаликда катта ҳаракат бошладик. Ҳар бир ҳудуднинг дардини билайлик, ҳар бир инсоннинг ичига кирайлик, эртанги кунга ишончини уйғотайлик деб чуқур ислоҳотларни амалга оширяпмиз. Одамлар эртага эмас, олис келажакда эмас, бугун яхши яшаши керак, - деди Президент.
Бу сиёсат натижаси Қорақалпоғистонда ҳам яққол намоён.
Оролбўйи аҳолиси ҳаётини яхшилаш ҳақидаги гап-сўзлар 50 йиллардан бери бор. Лекин кейинги икки йилда қилинган ишлар бир тараф.
Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан БМТ шафелигида Оролбўйи минтақаси учун кўп шериклик асосидаги Траст фонди тузилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Оролбўйи халқаро инновация маркази, Оролбўйида инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Денгизнинг қуриган тубида ҳимоя ўрмонзорлари, Амударё дельтасида кичик сув ҳавзалари барпо этилмоқда.
Давлат раҳбарининг 2017 йил 28 февралдаги қарорига мувофиқ Мўйноқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилди.
Президентнинг ўтган йили 15 ноябрдаги ташрифи чоғида белгиланган вазифалар асосида ҳукумат дастури қабул қилинди. Туман марказида давлат хизматлари маркази, амфитеатр, бассейн, спорт зали, мусиқа ва санъат мактаби, тиббиёт маскани ва бошқа объектлар бунёд этилди. 20 та кўп қаватли уй-жой қурилмоқда.
Самимий кечган учрашувда Нукус шаҳри ва барча туманлардан келган вакиллар Мўйноқдаги ўзгаришларга ҳавас қилганини таъкидлаб, ўз жойларидаги камчилик ва муҳим масалаларни айтди. Уларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
- Катта иморатлар, замонавий техникалар билан мақтаниш керак эмас. Ақлли, билимли, фидойи фарзандларни тарбияласак ва улар Ватанга хизмат қилса, энг катта бойлик, бахт мана шу, - деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024