Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
Қорақалпоғистонда таълим тизимидаги ташкилотлар 21 та ҳолатда умумий қиймати 15 млрд 74,3 млн сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талабларини бузган.
Қорақалпоғистон Олий таълим фан ва инновация вазирлиги тизимидаги ташкилотлари томонидан ўтказилган танлов савдолари бўйича 21 та ҳолатда давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
«Давлат харидлари танловларининг баъзиларида иштирокчиларга қўйилаётган малака талабларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилмаганлиги, айримларида ишлаб чиқилган мезонларда қандай ҳолатда юқори ёки паст балл қўйиш бўйича аниқ тартиб белгиланмаганлиги натижасида харид комиссияси аъзолари томонидан иштирокчиларга асослантирилмаган баҳолар қўйилган ва харид ҳужжатларига мувофиқ таклифларни баҳолаш талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди», дейилади қўмита хабарида.
Жумладан, қуйидаги ҳолатларда давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган:
- Олий таълим муассасалари томонидан 16 та ҳолатда ўтказилган танловларда жами 14 млрд 29, 5 млн сўмлик;
- Касб-ҳунар мактаблари томонидан 3 та ҳолатда ўтказилган танловларда жами 685 млн сўмлик;
- Академик лицейлар томонидан ўтказилган 2 та танловда 359,8 млн сўмлик.
Ўрганиш натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан бегиланган тартибда иш қўзғатилиб, тегишли чоралар кўрилган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

21:29 / 12.09.2024
Тошкент метрополитени донаси 100 минг долларга тенг эскалаторлар ўрнатяпти. Бу қиммат эмасми?

08:27 / 23.08.2024
Депутатлар давлат мудофаа буюртмаси тўғрисидаги қонунни қабул қилди

07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади

20:46 / 15.07.2024