Ўзбекистон | 13:00 / 07.07.2022
27188
2 дақиқада ўқилади

Якка тартибдаги тадбиркорлар ва қурилиш ташкилотлари раҳбарлари диққатига!

Фото: Ўзметкомбинат

“Ўзметкомбинат” АЖ сизларга бетон ва қурилиш эритмалари ишлаб чиқаришда фаол минерал қўшимча ҳисобланган конденсацияланган микросиликат (МК-85) дан  фойдаланиб кўришни таклиф қилади

Конденсацияланган микросиликат (МК-85) кулранг аморф кремний ултра-дисперс кукуни ҳисобланади.

 Микросиликатдан фойдаланиш қуйидаги афзалликларни беради:

Бетонга юқори мустаҳкамлик ва сувга чидамлилик хусусиятини тақдим этади (кўп қаватли бинолар, йўл ўтказгичлар, кўприклар, метро дубенглари, пойдевор асослари учун сифатли бетонлар ишлаб чиқариш);

Бетоннинг кислота ва юқори ҳароратга қаршилиги таъсирини оширади (кимё ва металлургия заводлари қурилиши учун ишончли бетонлар);

Бетон қоришмасининг бир қисмини (30-40 % гача) тўлдириб, бетон ва бетон аралашмаларининг мустаҳкам бўлишига ёрдамлашади (бу турдаги бетонлар, айниқса, нефть ва газ конлари, қудуқлар устунларини цементлашда қўл келади);

Қаттиқ ва ҳаракатли майдонлар учун махсус бетонлар сифатини оширади (айниқса, сейсмик хавфли ҳудудлар, аэродромлар ва ракета учириш майдончаларини қуриш учун мўлжалланган бетонлар ишлаб чиқаришда муҳим);

Ишлаб чиқаришда жараённи қисқалигини таъминлаш орқали иссиқлик билан ишлов бериш учун энергия сарфини камайтиришда қўл келади.

Нархи: бепул

Етказиб бериш шартлари: олиб кетиш, Бекобод шаҳри, “Ўзметкомбинат” АЖ

Микрокремнийнинг кимёвий таркиби

  • SiO2 95.8
  • MgO 0.7
  • Fe2O3 0.8
  • Al2O3 0.4
  • MnO 0.4
  • СаО 0.4
  • W 0.3

Алоқа учун телефон рақамлари:

Маркетинг бўйича мутахассис: (90) 952-03-11 Азиз Пиров

Маркетинг бўлими: (70) 913-26-74, [email protected]

"Ўзметкомбинат" дан ижтимоий тармоқлар орқали фойдали таклифларни кузатиб боринг:

Telegram: t.me/umk_matbuot_xizmati

Facebook: fb.com/matbuot

Instagram: instagram.com/umk_matbuot_xizmati/

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид