Ўзбекистон | 12:28 / 13.10.2021
10603
1 дақиқада ўқилади

5та ҳудуд аҳолиси учун боғча тўлови 2 бараварга камайтирилади

Навоий вилоятида боғчалар сони етарли бўлмаган ҳудудларда 17 та давлат боғчалари, 26 та хусусий шериклик, 466 та оилавий боғчалар ташкил этилади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.

Фото: Unsplash

“Аҳоли тарқоқ яшовчи, олис ва тоғли ҳудудлар – Хатирчи, Нурота, Навбаҳор ва Конимех туманларида мобиль боғчалар фаолиятини йўлга қўйиб, мактабгача таълим хизматини бепул амалга оширишига имкон яратамиз.

Ғозғон шаҳри, Томди, Учқудуқ, Конимех ва Нурота туманлари учун боғча тўлови 2 бараварга камайтирилади. Натижада, вилоят бўйича мактабгача таълим қамрови 95 фоизга етказилади.

Шунингдек, келгуси беш йилда вилоятда 8 та янги мактаб қуриш, 62 тасини таъмирлаш ҳисобига мактаблар қуввати 22 минг ўқувчи ўрнига оширилиб, 182 мингга етказилади.

Умуман олганда, келгуси беш йилда Навоий вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш учун давлат ҳисобидан 40 триллион сўм ажратилади ва жами 180 мингта янги иш ўринлари яратилади”, деди президентликка номзод.

Мавзуга оид