Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда алимент тўлашдан қочиб юрган ота чойхонадан топилди
Икки фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб, яшириниб юрган эркак 3 ой олдин қидирувга берилган бўлган. У Навоий шаҳридаги чойхонада спиртли ичимлик ичиб ўтирганида ушланган.

Фото: Сунъий интеллект чизган сурат
Навоийда фарзандлари учун алимент тўламасдан қочиб юрган ота чойхонадан топилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Навоий вилояти МИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, МИБнинг Навбаҳор туман бўлими иш юритувида қарздор У.Ў.дан ундирувчи М.Т.нинг фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўлган. Аммо У.Ў. жами 18 млн сўмдан ортиқ алимент пулини ўз вақтида тўламасдан, яшириниб юрган. Оқибатда 3 ой олдин унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида қарздор У.Ў. Навоий шаҳридаги чойхонада спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганида ушланган. Унга нисбатан қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судга юборилган.
Суд қарори билан қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланган.
Қайд этилишича, ҳозирда Навоий вилоятида алимент тўламасдан қочиб юрган 63 нафар қарздорни топиш чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 24 нафари республиканинг турли ҳудудларида яшириниб юргани, 39 нафари эса чет давлатга чиқиб кетгани аниқланган.
Олдинроқ Фарғонада алимент тўлашдан қочиб юрган фуқаро уй қудуғидан топилганди.
Тавсия этамиз
Интернетда Трампнинг ўлими ҳақида фейк хабарлар тарқалди
Жаҳон | 17:41 / 30.08.2025
Одилбек Исоқов – банкларни хусусийлаштириш кечикаётгани ҳақида
Иқтисодиёт | 14:10 / 30.08.2025
Москвадаги мигрантлар «Амина» мобил иловаси орқали назорат қилинади
Жаҳон | 18:43 / 26.08.2025
Ўзбекистон ва Иордания визасиз режим ўрнатади
Ўзбекистон | 16:23 / 26.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Фицодан Украинани энергия ресурсларидан маҳрум этишни талаб қилди
Жаҳон | 15:06
-
“Чуқур муаммоларимиз аригани йўқ” — иқтисодчилар олтиндан тушумлар сўмни мустаҳкамлаётгани ҳақида
Иқтисодиёт | 14:56
-
Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигининг вазифалари белгиланди
Ўзбекистон | 14:37
-
Мерц Путин ва Зеленский ўртасида Женевада учрашув ўтказишни таклиф қилди
Ўзбекистон | 14:12
Мавзуга оид

11:03
Хоразмда кекса отасини моддий таъминламаган фарзандлар жиноий жазога тортилди

13:27 / 02.09.2025
ИИБ Навоийда калтакланган фуқаро билан боғлиқ ҳолатга аниқлик киритди

10:31 / 02.09.2025
“150 минг сўм учун урди” – Навоийда меҳмонхона эшик оғаси калтакланди

07:41 / 23.08.2025