Қирғизистондаги Тўхтагул ГЭСи реконструкциясининг 2-босқичи 450 млн долларга айланади
Қирғизистондаги Тўхтагул ГЭСи реконструкциясининг 2-босқичи 450 млн долларга айланади. Бу ҳақда лойиҳанинг тақдимотида маълум қилинди.
Қайд этилишича, қурилиш Евроосиё ва Осиё тараққиёт банклари томонидан молиялаштирилади. Бунда зарур бўлган маблағнинг асосий қисмини Осиё тараққиёт банки ажратади. Евроосиё тараққиёт банки Тўхтагул ГЭСининг 2- ва 4-агрегатлари учун қурилмаларни сотиб олишга пул (100 млн доллар) ажаратади. Пуллар грант ва имтиёзли кредит кўринишида ажратилмоқда.
“Тўхтагул ГЭСи реконструкциясининг 2-босқичида 3 та лойиҳа кўзда тутилган. Биринчи навбатда, реконструкция ва станцияда қурилмаларни алмаштириш амалга оширилади. Бундан ташқари, Учқўрғон ГЭСи қурилишининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилади. Биз, шунингдек, келажакда ГЭС мажмуасини янада модернизация қилишда инвестицияларни жалб қилиш учун унинг активларини баҳолаб чиқмоқчимиз”, деб айтди тақдимотда Қирғизистон бош вазири ўринбосари Валерий Диль.