Ўзбекистон | 10:47 / 15.09.2021
2319
2 дақиқада ўқилади

Деновда гиёҳвандлик ўсимлигини етиштирган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Денов туманида гиёҳвандлик ўсимлигини етиштирган ва унинг қуритилганини сақлаган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 11 август куни вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан «Қорадори-2021» кенг қамровли тадбири давомида, Денов туманининг Соҳибкор маҳалласида яшовчи Х.Наимнинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилган.

Тадбир давомида Х.Наимнинг эски иморати ичида 3 туп наша гиёҳванд ўсимлиги ўстираётгани аниқланган. Бундан ташқари, 1 дона бир литрли ҳажмдаги шиша идишда ҳамда ёнидан 2 дона гугурт қутисида соф вазни 27,76 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Қайд этилишича, жорий 14 август куни Х.Наимга нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид