Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда фуқаро ҳовлисида кўп миқдорда кўкнори ўстириб келаётгани аниқланди
Тезкор тадбирда фуқаро 317 туп кўкнори ва 12 туп каннабис етиштираётгани маълум бўлган.
Сурхондарё вилояти Денов яшовчи фуқаро томарқасида кўп миқдорда кўкнори ва каннабис парваришлаб келаётгани аниқланган. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бухоро ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармалари ва бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда Денов туманида яшовчи фуқаролардан бирининг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Тадбир давомида фуқаро томорқасида гиёҳвандлик ўсимликларига ўхшаш ўсимликларни экиб, парваришлаб келаётгани аниқланган.
Эксперт-криминалистика маркази экспертлари хулосасига кўра, ўсимликлар 12 туп каннабис ҳамда 317 туп кўкнори экани тасдиқланган ва ашёвий далил сифатида тегишли қонунчилик асосида сақловга олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:33 / 08.06.2026
Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда
11:04 / 30.04.2026
Деновда ўлим билан тугаган зўравонлик юзасидан 4 киши қўлга олинди
16:20 / 29.04.2026
Деновда «Шакки» лақабли зўравон бир йигитни уриб ўлдиргани айтилмоқда
09:27 / 07.04.2026