Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳеч қачон уюшган жиноятчиликка алоқадор бўлмаганман» - Ғофур Раҳимов баёнот берди
Фото: AIBA
Халқаро бокс ассоциацияси ўз сайтида ташкилотнинг вақтинчалик президенти Ғофур Раҳимов расмий баёнотини эълон қилди, дея хабар бермоқда «SPORTINFORM» мухбири.
Мактубда Раҳимов Вашингтон ва Лондондаги адвокатларига «Махсус тайинланган фуқаролар рўйхати»дан ўз номини олиб ташлаш учун чет эл активларини бошқариш бўйича АҚШ Офисига (ОFAC) мурожаатнома юборишни, яъни, Ғофур Раҳимовни санкциялар рўйхатидан чиқариб юбориш тўғрисида кўрсатма бергани таъкидланади:
«Бу жаноб Раҳимовнинг ўз номи ва обрўсини оммавий ахборот воситаларидаги асоссиз айбловлардан тозалашга қаратилган ғайратли қадамларидан бири. Жаноб Раҳимов ўз баёнотида оммавий ахборот воситалари унда жиноий уюшмалар билан алоқалар борлиги ҳақида ёзишган хабарлар асоссиз эканини исботлайдиган энг яхши ҳуқуқшуносларнинг хизматларини сақлаб қолганини айтади».
Раҳимовнинг адвокатлари сўзларига кўра, ўзларининг мижозига қарши «ўз вақтида сиёсий таъқиблар ҳам уюштирилган».
«Мен ҳеч қачон уюшган жиноий гуруҳ билан алоқадор бўлмаганман, ҳамда мен ҳеч қачон ҳеч қандай жиноятларда айбланмаганман. АҚШ Ғазначилигининг босими давом этаётган бўлсада, мен АIBA бошқаруви ва молиявий барқарорлигини тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларимни давом эттираман. Мен боксни яхши кўраман. АIBA ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтади, ва менга қарши асоссиз айбловларга қарамай, ҳаётимни спортга бағишлашда давом этаман», - дейилади Ғофур Раҳимовнинг баёнотида.
Раҳимовга «вақтинчалик» префиксидан қутилиш имконини берадиган AIBA президенти сайловлари жорий йилнинг ноябрь ойида Москвада ўтказилади.
Мавзуга оид
18:50 / 12.12.2023
Бизда Ғофур Раҳимовга нисбатан жиноят иши мавжуд эмас — ИИББ
17:49 / 05.05.2023
Ғофур Раҳимовнинг турмуш ўртоғини чув туширганликда айбланаётган ака-ука узоқ муддатга қамалди
17:47 / 16.04.2022
Ғофур Раҳимов Бокс федерациясида иш бошлайди
08:29 / 21.04.2020