Ўзбекистон | 10:00 / 19.09.2023
9231
4 дақиқада ўқилади

Тез ва сифатли: гипсоакрил панеллари ёрдамида интерерни таъмирлаш трендда!

Фото: Ecoplit

Ecoplit компанияси ишлаб чиқараётган гипсоакрил бу сиз учун яхши таниш бўлган гипсокартоннинг келажагидир.

Гипсоакрилнинг устунлик томони - унинг устки қопламаси оддий картон эмас, балки тайёр бўялганлигидадир. Яъни унга махсус ишловлар ва ранг бериш шарт эмас. Гипсоакрилни дидингизга қараб рангини танлайсиз ва деворингизга шунчаки ўрнатасиз. Бу эса уйни таъмирлашдаги харажатларингиз ва вақтингизни бир неча баробарга камайтиради.

Гипсоакрилни ўрнатишнинг турли услублари бор. Улардан энг маъқули бу туташмалардаги махсус қопламалардир. Уларни ҳам гипсоакрилнинг ранги ва услубига қараб танлаш мумкин. Баъзида бу қопламалар хонанинг услубини тўлдириб турувчи элемент сифатида ҳам ишлатилади. Гипсокартон билан ишлайдиган усталар ҳеч қандай қийинчиликларсиз гипсоакрил панелларини ҳам ўрнатишлари мумкин. 

Ҳозирда гипсоакрилдан интерьер дизайнерлар кенг фойдаланишмоқда. Бу маҳсулот уларга интерьернинг янгича услубини яратиш ва таъмирлаш ишларини сифатли ҳамда тез тугатиш имконини беради.

Гипсоакрил панелларини қаерларда ишлатиш тавсия этилади?

Одатда гипсоакрил панелларини каттароқ майдонга эга бўлган иншоотларда ишлатиш фойдалироқдир. Буларга: университетлар, мактаблар, офислар, клиникалар ва меҳмонхоналар киради.

Юқорида айтилганидек гипсоакрил панеллари катта ҳажмга эга бўлган масканларни тез ва сифатли таъмирлаш имконини беради. Шу сабаб бу маҳсулотга бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда.  

Нозик дид ва замонавий дизайнни яхши кўрадиган инсонлар ҳам айнан гипсоакрилни танлашмоқда. Бунинг сабаби эса оддий, гипсоакрил панеллари ёрдамида эски ёки янги уйларнинг деворини ўзгача услуб билан таъмирлаш мумкин. Шунингдек, панеллар хона ҳароратини ушлаб туриш, доғ ва кир бўлганида эса бемалол артиб тозалаш хусусиятига ҳам эгадир.

Таъмирлаш ишларида инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга одатланган Ecoplit компанияси фасад тизимида ҳам янгилик қила олган. Уларнинг фиброцемент маҳсулотига нафақат ички бозорда, балки ташқи бозорда ҳам талаб каттадир. Айниқса қўшни мамлакатларнинг йирик иншоотларини устки қисмини қоплашда фиброцемент панеллари ишлатилмоқда. Тожикистондаги Алоқа вазирлиги биноси ушбу сўзимизга исбот бўла олади. 

Шу кунларда эса Ecoplit ўта замонавий ва узоқ муддат хизмат қила оладиган плинтусларни бозорга чиқармоқда. Ecoplit плинтуслари енгил ва сифатли металдан ишлаб чиқарилиши сабабли, одатий пластик плинтусларга нисбатан бир неча бор узоқ муддат хизмат қилиб беради. Шунингдек, вақт ўтгани сари у сифатини ва рангини йўқотмайди.

Таъмирлаш ишларида доимо инновация қилишга одатланган Ecoplit компанияси билан ҳамкорлик қилиш ва маҳсулотларига буюртма бериш учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилинг:

Телефон: +998 78 113 14 00

Бизнинг саҳифалар: Instagram, Telegram

Манзилларимиз:

Мирзо Улуғбек тумани, Олтинтепа кўчаси, «Дуcат» турар-жой мажмуаси.

Юнусобод тумани, 18-мавзе, ТҲАЙ (Гвардейский), 50-А бино иккинчи қавати

Юнусобод тумани, Уста Ширин ва Боғиравон кўчалари туташуви, «Уста Ширин» турар-жой мажмуаси

Самарқанд шаҳар, Рудакий кўчаси ,187

Реклама