Жамият | 14:18 / 21.11.2015
2452
1 дақиқада ўқилади

Валенсияда Пикассонинг сохта картиналарини 160 млн еврога сотган жиноятчилар қўлга олинди

Испания полицияси 8 нафар шахсни рассом Пабло Пикассо (1881-1973) суратларининг сохта намуналарини 160 млн еврога сотганликда гумон қилиниб, қўлга олинган. Бу ҳақда Валенсия мухтор вилояти ҳукумати хабар тарқатган.

Маълум бўлишича, бу гуруҳни қўлга олиш мақсадида махсус амалиёт ўтказилган. Яқин вақтлар ичида бу иш бўйича батафсил маълумотлар берилиши кутилмоқда.

Пабло Пикассонинг картиналари дунёдаги энг қимматбаҳо санъат асарлари сирасига киради. Унинг 1932 йилда ишланган "Nude, Green Leaves and Bust" номли асари 2010 йилда Christie's в кимошди савдо уйида 106 млн еврога пулланганди. Унинг 1955 йилда чизилган "Algerian women" (Алжир аёллари" Версия О ) асари эса 179,4 млн еврога баҳоланган.