Эрдўған АҚШ ва Ғарб давлатларини Ғазода «инсониятни йўқ қилганликда» айблади
«Ҳой, Америка давлати, бу қон сизнинг қўлингизда. Европа давлатлари ва ҳукумат раҳбарлари, сиз бу вампиризмга шерик бўлдингиз!» – деди Туркия президенти.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ ва Ғарб давлатларини Ғазо секторидаги хунрезлик ва «Исроил вампиризми»да, БМТни эса ҳаракатсизликда айблади. Бу ҳақда TRT Haber хабар берди.
«Исроил халқаро ҳуқуқ назоратига ўтмагунча ва ўзини халқаро ҳуқуқ билан боғланган деб ҳисобламагунча ҳеч бир давлат хавфсиз бўлмайди. Дунё телевидение орқали Нетаняҳу исмли вампирнинг ваҳшийлигини томоша қилмоқда. Исроил Ғазода инсониятни йўқ қилди. Ҳой, Америка давлати, бу қон сизнинг қўлингизда. Европа давлатлари ва ҳукумат раҳбарлари, сиз бу вампиризмга шерик бўлдингиз!» – деди Эрдўған парламентда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси фракцияси йиғилишида.
«Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, агар сиз бутун инсоният жонли эфирда томоша қилаётган геноцидни тўхтата олмасангиз, XXI асрда сизга нима керак?», деди Эрдўған ва БМТ руҳи Ғазода ўлганини қўшимча қилди. Шунингдек, у Исроилни минтақада содир этилган инсониятга қарши жиноятлар учун жавобгарликка тортишга чақирганини яна бир бор таъкидлади.
Эрдўған Фаластинни Испания, Ирландия ва Норвегия томонидан тан олинишини ижобий деб атади ва бошқа давлатларни ҳам улардан ўрнак олишга чақирди.
«Ҳозир 147 давлат Фаластинни давлат сифатида тан олган. Уларнинг қарорини эътиборсиз қолдириб бўлмайди ва Хавфсизлик Кенгаши беш аъзосининг ўзбошимчаликларига қўйиб бўлмайди. Инсониятнинг умумий виждони бешта [давлатдан] каттароқдир. Исроил ва уни қўллаб-қувватловчи давлатлар Ғазодаги геноцид унутилади, деб ўйламоқда. Йўқ, на геноцид, на ваҳшийлик унутилмайди», деди Туркия президенти.
Мавзуга оид
21:10 / 17.11.2024
Туркия Исроил президентининг самолётини ўз ҳаво ҳудудига киритмади — ОАВ
20:12 / 17.11.2024
Исроил зарбаси оқибатида «Ҳизбуллоҳ» матбуот котиби ҳалок бўлди
20:40 / 16.11.2024
HRW Исроилни Ғазо секторидаги фаластинликларни мажбуран кўчирганликда айблади
09:20 / 16.11.2024