Ўзбекистон | 21:11 / 17.12.2015
4543
1 дақиқада ўқилади

Тошкент текстиль технобоғи нархи 15 млн долларни ташкил этади

Илмий-тадқиқот текстиль “Технопарк”и яратиш лойиҳасининг жорий қиймати 15 млн долларни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Жанубий Корея технологиялар институти директори Парк Ёнг Хван маълумот берди.

Унинг таъкидлашича, ушбу маблағ ҳисобига қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш, технологик жиҳозлаш ва персонални ўқитиш режалаштирилмоқда.

Лойиҳа 2017 йил охирига қадар амалга оширилиши кутилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон ва Корея мутахассислари лойиҳани техник-иқтисодий асослаш устида ишламоқда. Қурилиш ва монтаж ишлари 2016 йил мартидан бошланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш