Амалда шаҳардаги аҳолининг турмуш тарзи қишлоққа хос – вазирлик
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги маълумотига кўра, 2009-2018 йиллар оралиғида урбанизация даражаси Ўзбекистонда 1,1 фоизга пасайиб, 50,6 фоизни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«2012 йилдан ҳозирги кунга қадар шаҳарлар сони 119тадан ошмади ва уларда 10,1 млн. киши истиқомат қилади. Уларнинг 24,2 фоизи эса Тошкент шаҳрида яшайди», – дейилади вазирлик ахборотида.
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тарқатган хабарда айтилишича, кўпгина кичик шаҳар ва шаҳар посёлкалари маъмурий усуллар орқали тузилган бўлиб, улар шаҳарсозлик талабига кўра жавоб бермайди.
«Амалда аҳоли қишлоқ хўжалик меҳнати билан банд, уларнинг турмуш тарзи эса қишлоққа хосдир», – дейди Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори ўринбосари Турсун Аҳмедов.
Мавзуга оид
20:49 / 13.02.2024
Айрим шаҳарлар бош режаси йўқлиги сабабли фақат энига кенгаймоқда — президент
15:30 / 06.06.2021
Нотенг ички миграция: сабаблар ва оқибатлар
08:56 / 31.12.2020
Олий таълим муассасаларини йирик шаҳарлар чеккасига кўчириш режалаштирилмоқда
21:20 / 14.01.2020