Жамият | 20:24 / 04.01.2016
11362
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева 75 ёшга кирди

4 январь куни Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева 75 ёшга тўлди. Актриса 1941 йилнинг 4 январида Фарғона вилояти, Фурқат туманидаги Навбаҳор қишлоғида таваллуд топган.

Ўрта мактабни тугатгандан кейин педагогика билим юртига ўқишга кириб, дастлаб мактабда бир йил ўқитувчи бўлиб бошланғич синфларга дарс берган. 1963 йилда театр ва рассомчилик олийгоҳининг мусиқали драма факультетига ўқишга кирган. Турли йилларда кўплаб спектакллар билан бир қаторда, "Масҳарабоз", "Севгинатор", "Севгинатор-2", "Эр бермоқ - жон бермоқ", "Ўзимдан ўзимгача", "Фидойилар", "Пойга", "Сеҳрли қалпоқча", "Сариқ девни миниб" каби фильмларда суратга тушган.

Имкониятдан фойдаланиб, эл суйган актрисани бугунги таваллуд айёми билан қутлаб, келгусидаги фаолиятига ривож тилаймиз.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin