Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram gif форматидаги суратлар қўшишни осонлаштирди
Энг машҳур мессенжерлардан бири бўлган Telegram gif форматли расмларни қўшиш тартибига ўзгартириш киритди.

Энди уларни махсус @gif боти орқали топиш мумкин. Gif расмлар юкланиши ҳам аввалгидан анча тезлашди ва улар ортиқча тугма босишларисиз кўрсатилади. Фойдаланувчи охирги қўшилган расмларни стикер олдида жойлашган ячейка орқали топиши мумкин.

Бундан ташқари мессенжер фойдаланувчилари ўз хабарларидаги матн кўринишини ўзгартириши мумкин бўлади. Бунинг учун @bold командасидан фойдаланиш керак бўлади.