Технология | 15:47 / 06.01.2016
4216
1 дақиқада ўқилади

CES-2016: Ҳид орқали уйғотувчи будильник

Лас-Вегасдаги CES-2016 кўргазмасида ҳид орқали уйғотувчи будильник намойиш этилади.

Sensorwake дастурчилари уйқудан уйғотишнинг ноодатий йўлини таклиф қилди. Уларнинг таклифига кўра, эндиликда эрталаблари уйғониш учун қаттиқ товушлар ва чинқириқлар талаб этилмайди. Янги будильник океанлар, жунгли ўрмонлари, кофе, шоколад, ялпиз ёки ҳатто долларнинг ўткир ҳидини таратиш орқали уйғотади.

Будильникдаги кукунлар ҳиди ҳеч қандай кимёвий реакцияга олиб келмайди. Агар ҳид 3 дақиқа ичида уйғота олмаса, будильник овоз чиқара бошлайди.

SensorWake ҳидли будильниклари лойиҳаси 18 ёшли франциялик тадбиркор Гийом Роллан томонидан ишлаб чиқилганди. Бундай будильник картриж орқали ишлайди ва бир марта 7,5 доллар эвазига қуйилган картриж 2 ойга етиши мумкин. Будильникнинг нархи 65 долларга яқин бўлиши айтилган.

Маҳсулот ҳозирча буюртмачиларга тақдим этилмаган, CES 2016 кўргазмасидан кейин барча у билан батафсил танишиши мумкин.