Ўзбекистон | 12:41 / 25.01.2016
8139
1 дақиқада ўқилади

Мева ва сабзавотларни автотранспорт воситаларида экспорт қилишга 1 июлгача рухсат берилди

Ўзбекистон ҳукумати 20 январдаги қарори билан мева ва сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ҳамда узумни автотранспорт воситаларида экспорт қилиш муддатини 1 июлга қадар узайтирди, дея хабар бермоқда Norma.uz.

Мазкур ижозат мева ва сабзавот маҳсулотларидан рационал фойдаланиш масалаларини ҳал этиш бўйича Ишчи гуруҳ томонидан тасдиқланган рўйхатдан жой олган юридик шахсларга тааллуқли.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 1 сентябрида билан мева ва сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ҳамда узумни автотранспорт воситаларида ташиш тақиқланган эди. Октябрь ойида Вазирлар Маҳкамаси юридик шахсларга 2016 йилнинг 1 январига қадар ушбу маҳсулотларни автотранспорт воситаларидан ташишга ижозат берди.