Ўзбекистон | 19:52 / 26.08.2019
70947
2 дақиқада ўқилади

Тарихий селфи – Ўзбекистон президенти журналист ва блогерлар билан селфига тушди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 август куни Самарқанд шаҳрида «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали очилиш маросими олдидан 40дан ошиқ давлатдан келган 100дан ортиқ блогерлар ва маҳаллий журналистлар билан учрашди.

«Сизлар билан қадимги цивилизация бешиги бўлган Самарқандда учрашиб турганимдан хурсандман. Сизлар Ўзбекистон қандай буюк тарихга эга эканлигини ўз кўзларингиз билан кўрасиз ва бу ҳақда бутун дунёга етказасиз. Бунинг учун сизларга раҳмат. 

Энг асосийси, кўп гапириш, муҳокама қилиш, танқид қилиш мумкин, лекин Ўзбекистон кейинги вақтда дунёга очилаётгани ва бутун дунёга ҳақиқатни кўрсатаётганига ўзингиз гувоҳ бўлмоқдасиз. Бизнинг мақсадимиз халққа хизмат қилиш, халқнинг фаровонлигини ошириш. 

Мамлакатимиздаги ислоҳотларни, маданиятимиз, тарихий обидаларимизни бутун дунёга тараннум этишда блогерларнинг ўрни катта экани таъкидланди.

«Сизларни жонажон Ўзбекистонимизда, қадимий цивилизация маркази Самарқандда кўриб турганимдан жуда хурсандман. Бугун биз Ўзбекистоннинг янги тарихини яратяпмиз. Мақсадимиз - халқимизга хизмат қилиш, одамларни рози қилиш ва келажакка ишонч билан қарашини таъминлаш. Бунга сизлар ҳам ҳисса қўшасизлар деб ишонаман», - деди Президент. 

«Орангизда ўзимизнинг қоракўзларимизни кўриб турибман. Бу менга ифтихор бағишлайди. Билингки, Президент сизларни доим қўллаб-қувватлайди», - дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Мулоқот сўнгида Президент блогерлар билан суратга тушди, уларнинг фаолиятига муваффақиятлар тилади.

 

Мавзуга оид