Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Жомбой ҳамда Оқдарё туманларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар беришича, Ургут ва Самарқанд туманларида фаолият юритувчи ЯТТ Х.Э. ва С.М.лар тижорат мақсадида савдо дўкони ҳамда новвойхонасида ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига уланган. Натижада жами 230 млн сўмлик электр энергиядан ноқонуний фойдаланилган.
Шунингдек, Жомбой туманидаги “С.З.” оилавий корхонаси раҳбари З.С. умумий овқатланиш шохобчасида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган. Оқибатда, 191,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Бундан ташқари, Оқдарё туманидаги “Т-З.” фермер хўжалиги раҳбари М.Ш. электр тармоғига тўғридан тўғри ўзбошимчалик билан уланиб, 192,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026